Home » Европа Иттифоқидаги Газ Омборлари 90 Фоизга Тўлди
Бизнес Европа Новости

Европа Иттифоқидаги Газ Омборлари 90 Фоизга Тўлди


Газ омборларини тўлдириш режаси муддатидан 2,5 ой олдин бажарилди. Европа Иттифоқининг ўртача газ сақлаш қуввати 90,12 фоизни ташкил қилади.

Белгиланган муддатга икки ярим ой қолганида Европа Иттифоқидаги газ омборлари 90 фоизга тўлди. Шу тариқа, Европа Иттифоқи яқинлашиб келаётган қиш мавсумига «яхши тайёргарлик кўрди», дея маълум қилди Еврокомиссия 18 август, жума куни.

Gas Infrastructure Europe (GIE) порталининг 16 августдаги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқидаги газ омборларини тўлдириш даражаси ўртача 90,12 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, Испанияда бу кўрсаткич 100 фоизга яқинлашди, Латвияда — 77 фоиз, Германияда — деярли 92 фоиз.

Германия келгуси қишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида огоҳлантирмоқда

1 ноябрга қадар газ омборларини 90 фоизга тўлдириш тўғрисида қарор Европа Иттифоқининг 27 давлати томонидан 2022 йил ёзида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин у билан иқтисодий алоқаларнинг кенг кўламли узилиши фонида қабул қилинган эди. Айни пайтда, шу йилнинг ёзида Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги келгуси қишда энергия таъминоти билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар ҳақида огоҳлантирди. Вазиятни паст ҳарорат, қўшни мамлакатларда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, газ омборларини етарли даражада тўлдирилмагани янада оғирлаштириши мумкин, деди агентлик раҳбари Клаус Мюллер.

2023 йилнинг биринчи чорагида Европа Иттифоқи томонидан импорт қилинадиган табиий газнинг умумий ҳажмида Россиядан етказиб бериш улуши 15 фоизни ташкил этган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган эди. Европаликлар тобора кўпроқ Россия газини АҚШдан суюлтирилган газ ва Норвегиядан етказиб бериш жараёни билан алмаштирмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари 2023 йил апрелидан 2024 йилнинг мартигача бўлган даврда газ истеъмолини 2017-2022 йиллардаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 15 фоизга камайтириш мажбуриятини олди. Шу билан бирга, 2022 йил август – 2023 йил май ойларида Европа Иттифоқида газ истеъмолининг ўртача даражаси аввалги беш йилдаги ўртача маълумотларга нисбатан 18 фоизга камайди.

Источник : Kun.uz

переводить

темы

Featured